Жорий йилнинг 18—19 июль кунлари Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида эркин кураш бўйича Степан Саркисян кубоги учун ўтказилган анъанавий халқаро турнирда иштирок этган Олимпиада ўйинлари совриндори Сослан Тигиев кумуш медаль соҳиби бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беради.
Йигирманчи бор ташкил этилган мазкур халқаро турнирда оғирлик вазни 86 килограммгача бўлган полвонлар мусобақасида иштирок этган ўзбекистонлик Сослан Тигиев саралаш босқичида Ваге Тамразян (Арманистон), Ибрагим Алдатов (Украина), Муса Муртазалиев (Арманистон)ни мағлуб этиб, ярим финалда грузиялик Давид Марсагишвилидан 5:1 ҳисобида устун келди.
Афсуски, ўзбекистонлик курашчи жароҳати туфайли ҳал қилувчи беллашувда гиламга туша олмади. Шу тариқа, вазни 86 килограммгача бўлган спортчилар мусобақасида эронлик Алиризо Карими биринчи, ўзбекистонлик Сослан Тигиев иккинчи, россиялик Владислав Валиев учинчи ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)