Колумбиянинг Кали шаҳрида енгил атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Владислав Полюнин бронза медали совриндори бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Дунёнинг энг иқтидорли енгил атлетикачилари иштирокида бўлиб ўтган мазкур нуфузли мусобақанинг найза улоқтириш секторида Владислав Полюнин 76,77 метр натижа қайд этиб, кучли учликдан ўрин эгаллади.
Ушбу мусобақада олтин медални ЖАР вакили Паул Якобс Бота (78,49 м) қўлга киритган бўлса, кумуш медалга германиялик Никлас Каул ( 78,05 м) сазовор бўлди.
Изоҳ (0)