Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украинанинг Одесса вилояти янги губернатори ва Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Грузия фуқаролигидан воз кечади. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Кадр: «Gazeta.ru»

Кадр: «Gazeta.ru»

«Михаил Саакашвили Грузия фуқаролигидан воз кечиш жараёнида турибди», — деди Одесса маъмурияти матбуот хизмати ходими Денис Самигин.

Аввалроқ Саакашвилининг ўринбосари этиб тайинланган россиялик таниқли сиёсий арбоб Егор Гайдарнинг қизи — Мария Гайдар Россия фуқаролигидан воз кечмоқчи эмаслигини маълум қилганди.

Айни вақтда, Мария Гайдар «Украина қонунларига риоя этишини» қайд этиб ўтганди. Эътиборли томони, Украина конституциясида Украина фуқароси бир вақтнинг ўзида бошқа мамлакат фуқароси бўлиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
МИБ: Ижро ҳужжатларини қайтаришдан бюро органлари манфаатдор эмас
Спорт
Расман: Нейт Диас UFC’ни тарк этди
Маҳаллий
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради