Миср пойтахтида олти киши маҳаллий аҳоли ва «Мусулмон-биродарлар» тақиқланган ҳаракатини қўллаб-қувватлаш намойиши иштирокчилари ўртасидаги тўқнашувлар қурбони бўлди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашувлар пойтахтнинг Ал-Ҳарам ҳудудида, маҳаллий аҳоли рухсат берилмаган намойиш ўтказилишига тўсқинлик қилмоқчи бўлганида содир бўлган. Ҳаракат тарафдорлари эса ижтимоий тармоқларда намойишчиларга полициячилар ҳужум қилгани ва қурол ишлатганини таъкидлаган.
Изоҳ (0)