АҚШнинг Колорадо штати суди 2012 йилда кинотеатр биносида отишма уюштирган Жеймс Холмсни унга нисбатан қўйилган айбловнинг барча 165 та банди бўйича айбдор деб топди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Шу билан бирга Холмс 12 кишини ўлдиришда ва кинотеатрга ташриф буюрган 70 дан ортиқ кишининг ҳаётига қасд қилишда айбдор деб топилди.
Келаётган икки ҳафта ичида Холмсга нисбатан тайинланадиган жазо чораси ҳақида қарор қабул қилинади. Унга умрбод қамоқ ёки ўлим жазоси тайинланиши кутилмоқда.
2012 йилнинг 20 июль кунида Колорадо штатининг Аврора шаҳридаги Century 16 кинотеатрига ҳужум қилган Холмс, жиноятни содир этаётган пайтда ўз ҳаракатлари учун жавоб бера оладиган аҳволда бўлган деб топилди.
Изоҳ (0)