Муз устида рақс бўйича Олимпиада чемпиони Татьяна Навка 1 август куни Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби — Дмитрий Песковга турмушга чиқишини маълум қилди, деб ёзади «Сегодня.ua».
Спортчи Дмитрий Песков билан 2010 йилда умумий дўстларининг туғилган кунида танишганини эсга олди. Бошида уни ёқтирмаганини, бироқ Песков хушмуомалалик ва қатъияти билан охир-оқибат уни ўзига жалб этганини айтиб ўтди.
Нашр эслатишича, Навка икки карра жаҳон, уч карра Европа ва яна уч карра Россия чемпиони ҳамдир.
Изоҳ (0)