Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Оқгул Омонмуродова Чехиянинг Оломоуц шаҳрида давом этаётган теннис турниридаги иштирокини ғалаба билан бошлади, деб хабар қилади «Olamsport.com».
Оломоуц турнирининг мукофот жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил қилади.
Мусобақада олтинчи рақам остида таснифланган ўзбекистонлик теннисчи илк даврада мусобақага имтиёзли йўлланма асосида қўйилган словакиялик теннисчи Ленка Виенеровани 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этди. Бугун, 16 июль куни Оқгул чорак финал чиптаси учун чехиялик Жесика Малечковага қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)