Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) раҳбари Алишер Усмонов Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган 2016 йилги ёзги Олимпиада ўйинлари тугагач, янги президентлик муддати учун номзодини қўйиш ҳақида қарор қабул қилади, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Кўп нарса субъектив сабабларга боғлиқ бўлади. Ҳозирча бўлажак сайловларга истиқбол сифатида қараяпман. Тутадиган йўлимни Олимпиада ўйинларидан кейин танлайман», — деди Усмонов Москвадаги матбуот анжуманида.
Нашр таъкидлашича, FIE сайлов конгресси Москвада Риодаги Олимпиададан сўнг бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)