Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Нигина Абдураимова Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида давом этаётган турнирнинг чорак финалига йўл олди, деб хабар қилади «Olamsport.com».
Мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ долларидан иборат мусобақада учинчи рақам остида таснифланган ўзбекистонлик теннисчи 15 июль куни иккинчи давра баҳсида кортга чиқди ва ғалаба қозонди.
Таиландлик теннисчи Патчарин Чипчандежга қарши кортга чиққан Абдураимова рақибасини 6:2, 6:0 ҳисобида доғда қолдирди. Имтиёзли йўлланма асосида асосий тўрга қўйилган мезбон теннисчи биринчи даврада ҳамюрти Нуднида Луангнамдан уч сет натижасига кўра устун келганди. Нигина эса австралиялик Элисон Байни 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этган эди.
Бугун, 16 июль куни Нигина ярим финал йўлланмаси учун япониялик Шука Аоямага қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)