Каталонияда (Испания) ҳаво шарининг муваффақиятсиз қўниши туфайли бир киши ҳаётдан кўз юмди ва олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда El Mundo нашрига таяниб, «Европейская правда» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ҳодиса ҳар йили Испанияда бўлиб ўтадиган Европа ҳаво шарлари фестивалида рўй берган. Нашрнинг ёзишича, ҳалок бўлган мутахассис 100 соатдан зиёд учиш тажрибасига эга бўлган.
Изоҳ (0)