Франция жанубидаги Марсель аэропортидан ўн километр масофада жойлашган LyondellBassel компаниясининг нефтни қайта ишлаш заводида иккита портлаш ва ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда «Vedomosti.ru» хабар беради.
Портлашлар Бер-л'Этан кантонида тонгги соат учга яқин юз берди. Бир-биридан 500 метр масофада турган, нефть маҳсулоти бўлган иккита идиш ёниб кетди.
Маҳаллий префектуранинг маълум қилишича, ҳеч ким жабрланмаган.
Ёниб кетган идишлардан бирида енгил бензин бўлган. Ундан ёнғиннинг тарқалишига йўл қўйилмади. Нафта (нефтни ҳайдаш орқали олинадиган модда) бўлган цистернани ўчириш ҳамон давом этмоқда. Ёнғинни ўчиришда юзлаб ўт ўчирувчилар ва 20 та техника қатнашмоқда.
Изоҳ (0)