Ямандаги низо томонлари гуманитар ярашув ҳақида келишувга эришди, у 11 июлга ўтар кечаси бошланиб, олти кун — Рамазон ойи охиригача давом этади, дея хабар бермоқда «Ведомости» БМТ бош котиби вакили Стефан Дюжаррикка таяниб.
Унинг сўзларига кўра, низо иштирокчилари бош котиб Пан Ги Мунни дастлабки шартларсиз жанговар ҳаракатларни тўхтатишга тайёрлиги ҳақида хабардор қилган.
Ярашув ер устидаги ҳар қандай операциялар, шунингдек, коалиция авиазарбалари тўхтатилишини кўзда тутади.
Изоҳ (0)