Россия президенти Владимир Путин 9 июль, пайшанба куни ўзининг қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоевга Александр Невский орденини топширди, дея хабар бермоқда «Ведомости».
Орден Назарбоевга Евросиё интеграция жараёнларига ҳамда Россия-Қозоғистон ҳамкорлиги ривожланишига қўшган ҳиссаси учун берилди.
«Биласиз, нафақат мен, балки мамлакатимиз ҳам сизга меҳр билан муносабатда бўлади. Хизматларингиз, ўзининг мантиқий якунига етган интеграция жараёнлари масаласидаги ташаббусингиз белгиси сифатида сизни тақдирлаш ҳақида қарор қабул қилинди», — деди Путин орденни топшираётиб.
Изоҳ (0)