Жанубий Американинг тропик ўрмонларида икки эркак анаконданинг бошқа бир анакондани еб қўйгани устидан чиқди. Бу ҳақда The Daily Mail’га таяниб, «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Газетанинг ёзишича, қишлоқ фуқаролари (уларнинг аниқ манзили кўрсатилмаган) ўрмонга йўл олади. Қалин бута ва дарахтлар орасида қорни қаппайган улкан илон ўлигига дуч келади. Унинг танасини очиб кўрганида эса улар яна бир илон мурдасига кўзи тушади. Уни яхшилаб текшириб кўриб, анаконда эканлигига ишонч ҳосил қилади.
Гарчи анакондалар одатда сутемизувчилар ва судралиб юрувчилар билан озиқланса-да, манбаларда бу илонлар ўртасида каннибализм, яъни турдошини ейишдан тап тортмаслик ҳолатлари кузатилиши ҳақидаги маълумотлар учрайди.
Изоҳ (0)