АҚШнинг турли идоралари компьютер тизимлари хакерлик ҳужумлари оқибатида бузилиши натижасида 21 миллиондан ортиқ давлат хизматчилари ҳақидаги маълумотлар ўғирланган. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.
Аввалроқ киберҳужумдан жабр кўрган АҚШ кадрлар бошқармаси (OPM) баёнотида 4 миллион кишининг маълумотлари ўғирлангани ҳақида сўз борганди.
Ўғирланган ахборотда деярли барча шахсий маълумотлар — кўз ранги, спиртли ичимликлар ёки гиёҳванд моддаларга бўлган қизиқиш ва шахсий молиявий операцияларнинг тафсилотлари ҳам ўрин олган.
Жабрланувчилар сонининг ўсиши давлат хизматига кириш вақтида тўлдириладиган стандарт анкетада америкаликлар ўзи, турмуш ўртоғи ва фарзандлари ҳақидаги маълумотларни ҳам киритиши билан боғлиқ.
OPM’нинг компьютер тармоқларида ушбу анкеталар шифрланмаган кўринишда сақланган.
Изоҳ (0)