2015 йилнинг 2 июль куни Тошкент шаҳрида ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Сергели туманида яшовчи, 28 ёшли шахснинг қўлидаги сумкасидан 2 кг 636 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)