24 июль куни Малайзия клублар терма жамоаси «Ливерпуль» клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади, деб хабар беради «Championat.asia».
Ўзбекистонлик ҳужумчи Фарҳод Тожиев «Ливерпуль»га қарши ўйин учун Малайзия клублар терма жамоасига чақирув олган. Малайзия клублар терма жамоасига мамлакат чемпионатида ўйнаётган энг яхши легионерлардан 5 нафари чақирилган. Улар орасида «Т-Тим» шарафини ҳимоя қилаётган Тожиев ҳам бор.
Фарҳод ҳозирча 14 та гол билан чемпионатда тўпурар бўлиб турибди.
Маълумот учун, бу ўйин 24 июль куни Куала-Лумпур шаҳридаги «Букит Жалил» стадионида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)