Бугун тунда профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифаси WBA йўналишида «мунтазам» жаҳон чемпионлиги камарини ўзида сақлаб келаётган ўзбекистонлик Руслан Чагаев ўз титулини ҳимоя қилиш учун рингга кўтарилади, деб хабар қилади «Olamsport.com».
Италиялик Франческо Пьянетага қарши ўтказиладиган ҳимоя жанги Германиянинг Магдебург шаҳрида бўлиб ўтади.
Тошкент вақти билан тунги соат 01:00 да бошланадиган чемпионлик жангини «Россия 2» телеканали тўғридан-тўғри намойиш этади.
Изоҳ (0)