• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда «Ўзбекистон» йўлкўрсаткичининг тақдимоти бўлиб ўтди

    8 июль куни «Ўзбектуризм» миллий компанияси биносида «Ўзбекистон» йўлкўрсаткичи электрон вариантининг намойиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Ўзбектуризм» матбуот хизмати.

    Фото: uzbektourism.uz

    Фото: uzbektourism.uz

    Йўлкўрсаткич «Рус гиди. Полиглот» нашр серияси доирасида Marakanda Expedition компаниясининг буюртмаси бўйича «Аякс-Пресс» билан ҳамкорликда нашр қилиниши режалаштирилмоқда ва асосан Россия сайёҳлари ва сайёҳлик компаниялари учун мўлжалланган.

    Нашр тиражининг умумий миқдори 10 минг нусхада берилади. Ушбу маълумотнома 2015 йилнинг сентябрь ойида нашр қилиниши режалаштирилмоқда.

    Охирги вақтларда Россиядан Ўзбекистонга ташриф буюраётган сайёҳларнинг сезиларли даражада ошиши Россия тур компаниялари ва агентликлари учун Ўзбекистон асосий сайёҳлик йўналишига айланганлигини ҳисобга олган ҳолда, йўлкўрсаткичнинг яратилиши Россия ва Ўзбекистон туризм бозори учун зарур ва долзарб жараён ҳисобланади.

    Маълумотнома Россия китоб дўконлари, чакана савдо тармоқлари, супермаркет тармоқлари, халқаро аэропортларда жойлашган савдо масканларида, duty-free магазинларида, сайёҳлик агентликларида, интернет дўконларда ва китоб кўргазмаларида савдога чиқарилади.

    140 саҳифадан иборат бўлган ушбу йўлкўрсаткич россиялик сайёҳларни Ўзбекистондаги сайёҳлик маршрутлари, кўзга кўринган жойлари, музейлари, меҳмонхоналари ва ресторанлари, айниқса мамлакат маданияти, аҳоли урф-одатлари ва анъаналари билан таништирувчи, шунингдек амалий маслаҳатлар берувчи манба сифатида нашр қилиниши кўзда тутилмоқда.

    Йўлкўрсаткич 3 бўлимдан иборат бўлади.

    «Саёҳатни режалаштириш» бўлимида россиялик саёҳатчилар Ўзбекистоннинг иқлими, сайёҳлик мавсумлари, транспорт тизими, фаол дам олишнинг турлари, болалар билан дам олиш имкониятлари ҳақида билиб олиш мумкин.

    «Мамлакат ва аҳоли» бўлимида мамлакат табиати, маданияти ва  дини тўғрисида қисқача маълумотлар бериб ўтилган. Шинингдек, миллий анъаналар, овқатлар ва ичимликлар, республиканинг байрамлари ва фестиваллари тўғрисида гапириб ўтилган.

    «Ўзбекистон бўйича йўналишлар» бўлимида 9 та энг таниқли сайёҳлик маршрутлари бўйича  маълумотлар берилиб, уларда асосан Самарқанд, Бухоро, Хива каби қадимий шаҳарлар, Тошкентнинг тоғ ёнбағирларида жойлашган  курортлар, Шимолий ва Жанубий Ўзбекистон (Нукус, Қашқадарё, Сурхондарё), Фарғона водийси, Зомин ва Айдаркўл масканлари бўйича тўлиқ маълумотлар берилган.

    Шунингдек,  йўлкўрсаткичга Ўзбекистон ва Тошкентнинг флип-харитаси илова қилинган.  Намойишда иштирок этган кўзга кўринган олимлар, сиёсатчилар ва журналистлар йўлкўрсаткичнинг асосий мазмун-моҳияти, тузилиши, дизайни тўғрисида умумий фикрларини билдириб, ушбу қўлланма нафақат Россия саёҳатчиларига, балки бошқа мамлакатлардан ташриф буюраётган саёҳатчилар учун ҳам асосий қўлланма бўла олишини таъкидлади.

    09.07.2015, 12:01   Изоҳ (0)   4044
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда икки ва уч ғилдиракли мотороллерлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

    09.07.2015, 11:31

    Ислом Каримов ШҲТ саммитида иштирок этади

    08.07.2015, 21:54

    Маккадаги Масжидул Ҳарамда ўзбек имоми иш бошлади

    08.07.2015, 20:26

    Ўзбекистонда бир ҳафтада 427 та ёнғин юз берди

    08.07.2015, 20:00

    Ягона порталда малака ошириш курсларига талабномаларни расмийлаштириш хизмати ишга туширилди

    08.07.2015, 17:10

    Когон шаҳрида 64 хонадондан иборат «Камолот» уйлари фойдаланишга топширилди

    08.07.2015, 10:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.