Ўзбекистон енгил атлетика терма жамоаси аъзоси Светлана Радзивил Венгрияда ўтказилган Гран-Прида кумуш медаль совриндорига айланди, деб хабар қилади «Stadion.uz».
Радзивил 1,88 метр баландликдан сакраб ўтган ҳолда иккинчи натижани кўрсатган.
Székesfehérvár Gyulai istván Memorial — Hungarian Athletics Grand Prix номли бу турнирда 1,91 метрлик натижани қайд этган россиялик Ирина Гордеева ғолиб бўлган. Учинчи ўрин эса 1,84 метр баландликка сакраган Болгария вакиласи Мирела Демиревага насиб этган.
Эслатиб ўтамиз, Светлана Радзивил Германияда ўтказилган халқаро турнирда ҳам 1,88 метр натижа билан бронза медалини қўлга киритганди.
Изоҳ (0)