Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBA йўналиши «мунтазам» чемпиони Руслан Чагаев (33-2-1, 20 КО) ҳамда ушбу камарга даъвогар италиялик Франческо Пьянета (31-1-1, 17 КО) жанг олдидан сўнгги финал матбуот анжуманида иштирок этди, деб хабар қилади «Olamsport.com».
Тадбир Гамбург шаҳрида ташкил этилди.
Чемпионлик жангининг ўзи эса 11 июль куни Германиянинг Магдебург шаҳрида ўтказилади.
Чагаев жангга тайёргарлик ҳақида гапирар экан, ғалаба қозониш учун бор имкониятини ишга солишини айтди.
Изоҳ (0)