Германиянинг Брауншвейг шаҳрида «Челленжер» туркумига кирувчи соврин жамғармаси 106 минг 500 евродан иборат турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда, деб хабар қилади «Olamsport.com».
Ушбу мусобақада ўзбекистонлик Фаррух Дўстов ҳам иштирок этаётганди.
Афсуски, мавсумни ўта омадсиз давом эттираётган Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси илк даврадаёқ мағлубиятга учраб, турнирдаги иштирокини якунлади. Дўстов бразилиялик Рожериу Дутра да Силвага 1:6, 0:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Таққослаш учун, Силва дунё рейтингида 349, Дўстов эса 132-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)