Италиянинг фойдаланувчилар устидан кузатув олиб бориш воситаларини ишлаб чиқишга ихтисослашган Hacking Team компанияси хакерлик ҳужумига учради, дея хабар бермоқда Meduza.
Ёвуз ниятлилар Hacking Team’дан 400 гигабайт ҳажмдаги ҳужжатлар, кодлар ва электрон ёзишмаларни ўғирлаб, уларни торрентларга жойлаштирди.
Улар орасидан Hacking Team бош директори Кристиан Поццининг ижтимоий тармоқлар, онлайн-банкинг хизматлари ва роутерлардаги пароллари ҳам жой олди. Нашр ёзишича, ушбу пароллар компьютер хавфсизлигига ихтисослашган компания раҳбаридан кўра, кўпроқ тажрибасиз мактаб ўқувчисига мос тушади.
Паролларнинг баъзилари қуйидагича кўринишда:
- HТPassw0rd
- Passw0rd!81
- Passw0rd
- Passw0rd!
- Pas$w0rd
- Rite1.!!
Ушбу пароллар туфайли компания ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар кулгисига сабаб бўлди.