Британиялик рассом Дэйв Линч ҳаракатланаётган тасвирни булутга тушириш имконини берувчи қурилма яратди, дея хабар бермоқда Gizmodo.
Project Nimbus номли конструкцияни «Сессна 172» моделидаги енгил самолёт бортига жойлаштиришди. Эксперимент чоғида қурилма ёрдамида тасвирланаётган чавандоз ўтирган от булутда 50 метр масофадан аниқ-тиниқ кўринди.
Келажакда тадқиқотчилар ушбу технологияни янада мукаммаллаштириб, уни жонли тасвирларни ер ва сувда туриб ҳам узата оладиган қилмоқчи.