Тайвандаги новвойхоналарнинг бирида Японияда машҳур бўлиб кетган квадрат тарвузларга жуда ҳам ўхшайдиган нон тайёрлаш йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Idea.uz» хабар бермоқда.
Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, улар бундай нонларни болалар тўқ юришлари учун тайёрлаган. Иссиқ ёз кунларида иштаҳаси йўқолган болалар тарвуз бўлагидек кўринадиган бу нонни қизиқиш учун ҳам тишлаб кўради.
Маҳсулотни тайёрлашда фақат табиий ранг берувчилардан фойдаланилмоқда – ноннинг устки қавати кўк чой дамламасидан, ички қизил қисми эса қулупнай шарбатидан, «тарвуз уруғчалари» эса майизлардан тайёрланмоқда.
Хабар беришларича, бу нон маҳсулоти маҳаллий болалар орасида анча оммалашиб кетган.