Ўзбекистон Миллий университетининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаб келаётган Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович жамоага янги ректор сифатида таништирилган, деб хабар беради «Xushnudbek.uz».
ЎзМУнинг аввалги ректори Муҳамедов Ғофуржон Исроилович ҳозирда қайси лавозимга ўтганлиги ҳақида маълумотлар йўқ.
Сирожиддинов Шуҳрат Самариддиновичнинг таржимаи ҳоли:
Филология фанлари доктори, профессор
Самарқанд вилоятида туғилган. 1984 йилда Тошкент давлат университетининг Шарқ факультетини тамомлаган(ТошДУ).
1984-й. – Тошкент давлат университетининг шарқ халқлари адабиёти кафедраси ўқитувчиси1984 – 1986-йй. – ҳарбий хизмат1987 – 1993-йй. – Самарқанд давлат университети ўқитувчиси, ректор ёрдамчиси1993 – 1998-йй. – Ўзбекистон Фанлар Академияси Самарқанд бўлимининг катта илмий ходими, бош илмий котиби1998 – 2003-йй. – «Имом ал-Бухорий» халқаро жамғармаси бошқаруви раисининг ўринбосари2002 – 2003-йй. – Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази стажёр-илмий ходими2003 – 2005-йй. – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг фалсафа ва жаҳон маданияти кафедраси профессори, кафедра мудири2005 – 2012-йй. – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг биринчи проректори2012 – 2014-йй – Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори2014 йил апрелдан ЎзМУ ўқув ишлари бўйича проректори.
Шуҳрат Самариддинович – матншунос олим, ўзбек мумтоз адабиёти, диний-фалсафий таълимотлар ва бадиий таржима соҳаларида тадқиқот олиб боради. 16 та монография, рисолалар ва ўқув услубий қўлланмалар ҳамда 140 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи ҳисобланади.