Самвел Бабаян раҳбарлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмоновни туғилган куни билан табриклади. Бу ҳақда ЎФФнинг Twitter’даги расмий саҳифасига таяниб, «Uff.uz» хабар бермоқда.
«Ҳурматли Мираброр Зуфарович! Туғилган кунингиз муборак бўлсин. Футболни ривожлантиришда амалга ошираётган ишларингизга омад ва муваффақият», — дейилади табрикда.
Шунингдек, ЎФФ томонидан маълум қилинишича, ФИФА президенти Зепп Блаттер ҳам Мираброр Усмоновни туғилган куни билан табриклаб, унга энг яхши тилакларни билдирган.
Изоҳ (0)