Арманистондаги норозилик намойишлари янги босқичга кўчди. «Сегодня.ua» хабарига кўра, коммунал хизматлар қимматлашишидан норози аҳоли ҳукумат вакиллари билан тезроқ учрашиш мақсадида очлик эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Арманистон пойтахти Ереванда 22 июндан бери норозилик намойишлари тинмаяпти. Аҳоли 1 августдан эътиборан электр энергия тарифлари нархи ўсишига норозилик билдирмоқда.23 июнь куни полиция намойишчиларни тарқатиб юборишга уринган, мазкур операция вақтида 240га яқин киши ҳибсга олинганди (кейинроқ уларнинг бари қўйиб юборилган). Бироқ шу куннинг ўзида, кечга бориб намойишчилар яна тўпланиб, шундан бери шаҳар марказини тарк этмаяпти.
Полиция намойишчиларга нисбатан қатор даъволарни илгари суриб, уларнинг тарқалиб кетишини бир неча бор талаб қилди, бироқ намойишчиларни куч билан тарқатиш ҳаракатлари бошқа кузатилмади.
Изоҳ (0)