Японияда 80 ёшли эркакнинг ошқозонидан Ниигата префектураси касалхонаси шифокорлари томонидан 30 йил олдинги операцияда унутиб қолдирилган бинт олиб ташланди, деб хабар беради «Newskaz.ru».
Июнь ойида текширувлардан сўнг эркакнинг ошқозонида шиш борлиги гумон қилиниб, унга операция тавсия қилинганди. Операция вақтида ошқозондан олиб ташланган «шиш» 30 йил олдинги бинт бўлиб чиқди. Касалхона бу иш учун эркакдан узр сўради.
2014 йил декабрь ойида ҳам худди шу шифохонада бир беморнинг сонидан 27 йил олдинги операцияда унутиб қолдирилган қонни шимиб оладиган дориланган дока чиқариб олинганди. 2002 йилда эса бошқа беморнинг танасида 11 йил қолиб кетган дока олиб ташланганди.
Касалхона маъмурияти бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида барча дориланган пахта ва докаларни операциядан олдин ва кейин битталаб ҳисоблаб, операциядан кейин беморни рентгенга туширишни жорий қилмоқчи.
Изоҳ (0)