Саудия Арабистони шаҳзодаси ал-Волид бин Талал бин Абдулазиз ал-Сауд 32 миллиард долларга баҳоланган бор бойлигини хайрия қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Reuters агентлиги берган хабарга кўра, маблағнинг катта қисми табиий офатлар оқибатларини бартараф этувчи ва аёллар ҳуқуқлари учун курашувчи хайрия ташкилотларига берилади. Шаҳзоданинг фарзандлари унинг қарорини қўллаб-қувватлади.
Шаҳзоданинг бойликлари хайрия ташкилотларига бир неча йил давомида ўтказиб берилади. Ушбу жараён билан Alwaleed Foundation шуғулланади.
Изоҳ (0)