Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Фаррух Дўстов Германиянинг Марбург шаҳрида давом этаётган турнирдаги иштирокини биринчи даврадаёқ якунлади, деб хабар беради «Olamsport.com».
Соврин жамғармаси 42,5 минг евродан иборат «Челленжер» туркумидаги турнирда учинчи рақам остида таснифланган Дўстов саралаш босқичида асосий тўрга йўл олган теннисчига имкониятни бой берди.
Дунё рейтингида 132-поғонадан жой олган Дўстов биринчи даврада бельгиялик Артур де Грифга қарши кортга чиқди. Кутилмаганда ушбу баҳсда Дўстов рақибига 2:6, 3:6 ҳисобида мағлуб бўлди.
Изоҳ (0)