Ягона интерактив давлат хизматлари портали – my.gov.uz ташкил этилганининг икки йиллиги арафасида рекорд қайд этилди – аризалар сони чорак миллион (250 минг) га етди, деб хабар бермоқда «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази.
Қайд этилишича, Ягона интерактив давлат хизматлари портали 2013 йил 1 июль куни иш бошлаган ва бугун, 2015 йил 1 июль куни ушбу санага икки йил тўлди.
Ягона порталнинг асосий элементларидан бири «Статистика» модули бўлиб, у фойдаланувчиларнинг ариза ва мурожаатлари давлат органлари томонидан кўриб чиқилиши ҳолати ҳақида янгиланувчи маълумотни тақдим этади. Бу давлат органлари фаолиятининг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлашга қаратилган.
Изоҳ (0)