29 июнь куни Тошкентда Цельсий шкаласи бўйича ҳаво ҳарорати 38,8 даражани кўрсатди.
Баъзи бир ОАВлари 29 июнь куни учун ҳаво ҳарорати 1902 йилдаги мутлақ рекордни янгилагани ҳақида хабар берди. «Дарё» таҳририяти Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати билан боғланди ва ушбу масалага ойдинлик киритди.
Гидрометеорология хизмати маркази ходимларининг «Дарё»га берган хабарига кўра, 1902 йил 29 июнь куни ҳаво ҳарорати +41 даражани ташкил қилган ва 2015 йил 29 июнь кунги ҳарорат мутлақ рекордга 2,2 даража етмаган.
Олдинроқ Ўзбекистонда ҳаво ҳафта охиригача юқори бўлишини маълум қилгандик. Жазирама рекорди ушбу ҳафтада янгиланиши ҳам мумкин.
Изоҳ (0)