Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати ҳафта охиригача кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди, деб хабар қилади «Uz24.uz».
30 июнь куни мамлакатнинг айрим минтақаларида ҳаво ҳарорати +44 даражагача кўтарилади.
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +25…+27, кундузи эса +39…+41 даража бўлиши кутилмоқда.
Бундай юқори ҳарорат ҳафта охиригача сақланиб туради. 5 июль, якшанба куни ҳаво ҳарорати +32…+37 даражагача пасайиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)