Россия Тергов қўмитаси (ТҚ) 1998 йили Нефтеюганск мэри Владимир Петуховга нисбатан уюштирилган суиқасд юзасидан тергов-суриштирув ишларини қайтадан бошлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Мазкур қотиллик ва бошқа бир қатор оғир жиноятларнинг буюртмачиси сифатида бевосита ЮКОС раҳбари Михаил Ходорковский иштирок этган бўлиши мумкин», - дейди ТҚ расмий вакили Владимир Маркин.
Қайд этишларича, тергов иши доирасида гувоҳлар ва гумонланувчилар сўроққа тутилиши кутилмоқда, улар орасида катта эҳтимол билан Михаил Ходорковский ҳам бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)