Греция ҳукумати референдумда мамлакатнинг Евроҳудуддан чиқиши ҳақидаги саволни қўймайди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Алексис Ципрас халққа қаратилган телемурожаатида айтиб ўтди, деб ёзади «Газета.ru».
Ципрас сўзларига кўра, юнонларнинг қарз берувчилар шартларига қарши овоз бериши Европа валютасидан воз кечишни билдирмайди.
Нашр эслатишича, аввалроқ Афина марказида 5,5 минг киши европалик қарз берувчилар таклифларига қарши бош кўтаргани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)