Марказий Осиёдаги энг йирик рангли металл ишлаб чиқарувчилардан бўлган Олмалиқ кон-металлургия комбинати Тошкент вилоятидаги Қизил олма олтин руда конида 2015−2018 йилларда янги ерости конини қуради, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
«Самарчук» участкасидаги коннинг қуввати йилига 100 минг тонна рудани ташкил этади. Қиймати 65,14 миллион долларлик лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси июнь ойида ҳукумат томонидан тасдиқланган.
Лойиҳа Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 14,5 миллион долларлик кредити ва ОКМКнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Июль ойида молиялштириш очилиши ва ишларнинг янги босқичи бошланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)