Халқаро космик станция экипажи Dragon юк кемаси ортилган Falcon 9 ракетаси учирилиш вақтида ҳалокатга учрагани ҳақидаги хабарни ҳеч қандай тушкунликсиз қабул қилди, дея хабар бермоқда Interfax Россия Парвозларни бошқариш марказига таяниб.
«Космонавтлар ва астронавтлар ҳодиса ҳақида хабардор қилинди. Уларнинг кайфияти ишбоп»», — деди агентлик ҳамсуҳбати.
Унинг айтишича, станцияда етарли миқдорда озиқ-овқат, сув ва кислород захиралари бор. Сув ва кислород станцияда махсус ускуна ёрдамида ажратилади. Озиқ-овқат эса бир неча ойга етиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, SpaceX хусусий космик компаниясининг Falcon 9 элтувчи ракетаси Канаверал бурнидаги космодромдан учирилгач, кўп ўтмасдан портлаб кетган эди. Ракета Халқаро космик станцияга космонавтлар учун икки тонна юк ортилган Dragon космик кемасини етказиб бериши керак эди.
Изоҳ (0)