Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, Жанубий Кореяда MERS (Яқин Шарқ респиратор синдроми) коронавирусидан вафот этган кишилар сони 32 нафарга етди. Бу ҳақда RBC.ru хабар бермоқда.
Жанубий Кореянинг Yonhap агентлиги хабарига кўра, вафот этган сўнгги беморнинг ёши 55да эди.
Охирги бир сутка давомида MERS’га чалинган янги беморлар қайд этилмаган, коронавирус билан зарарланган сони ҳали ҳам 182 кишини ташкил этмоқда, уларнинг 59 нафари касалхоналарда даволанмоқда.
Қайд этишларича, 29та ўлим ҳолатида кекса ёшдаги фуқаролар ёки саратон, диабет каби оғир хасталиклардан азият чекиб келаётган фуқаролар вафот этган.
Изоҳ (0)