НАСА мутахассислари рентгенли телескоп ёрдамида олинган юлдузлараро камалак тасвирини эълон қилди, деб ёзади Uzbekistan Today. Ушбу ҳалқалар астрономларга Ердан юлдуз тизимигача бўлган масофани аниқлаш имконини берди.
Олимлар расмдаги ҳар бир ҳалқа турли булутлардаги чанглар акси туфайли юзага келган, деган хулосага келди.
«Кўршапалаклар ўз ҳолатини триангуляция қилиш (ер сатҳининг таянч нуқталарини аниқлаш) учун сонарлардан фойдаланганидек, биз Circinus Х-1 қўш юлдуз тизимидан чиқаётган рентген нурларини бу тизим қаерда жойлашганини аниқлаш учун қўллашимиз мумкин», — деди тадқиқот раҳбари Себастьян Хайнц.
Ҳисоб-китоблар натижасида Circinus Х-1 Ердан 30 700 ёруғлик йили масофасида жойлашгани аниқланди.
Изоҳ (0)