Россиянинг бирор бир мамлакатга таҳдид қилиш нияти йўқ, Москва баҳсли масалаларни сиёсий воситалар орқали ҳал қилишга интилади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди, дея хабар бермоқда Корреспондент.net.
Унинг қўшимча қилишича, «Россия – жаҳон учун очиқ мамлакат ва у ким тайёр бўлса, ўша билан ҳамкорлик ва шерикчиликни мустаҳкамлаш тарафдоридир».
Путиннинг қайд этишича, Россия ўз чегаралари яқинида бир қатор таҳдидларни кўрмоқда. «Шу сабабли ҳам кучли, замонавий қуроллар билан таъминланган армия – Россия суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги кафолатидир», - деди Путин.
Аввалроқ Владимир Путин фақат носоғлом одамгина Россиянинг НАТОга ҳужум қилиши мумкинлигини тасаввур этиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирган эди.
Изоҳ (0)