Қиёфасининг ғайриоддий кўриниши сабаб пессимист мушук деб таърифланадиган Пекинда яшовчи Луху лақабли мушук Instagram юлдузига айланди. Бу ҳақда Nur.kz хабар бермоқда.
Унинг эгаси Мегги Лю Instagram’даги саҳифасида асосан тушкун қиёфали мушугининг суратларини эълон қилади. Бир ой ичида унинг аккаунтига 25 мингдан ортиқ фойдаланувчи обуна бўлди.
Люнинг маълум қилишича, уйда Лухунинг Баркер лақабли акаси ва Барди номли опаси ҳам бор, бироқ уларнинг қиёфаси одатий мушукларникидан фарқ қилмайди.
Маълум бўлишича, Луху ўзининг доимий тушкун қиёфасига уй ҳовлисида пума (мушуксимонларга оид йирик жонивор)ни кўрганидан сўнг эга бўлган – ёввойи ҳайвон Лухуга тегмаган, бироқ уни жуда қаттиқ қўрқитиб юборган.
Изоҳ (0)