НАТОнинг қайта ташкил этилган юқори тайёргарликка эга махсус кучлари 2016 йилдан бошлаб жанговар вазифаларни бажариш имконига эга бўлади. Бу ҳақда Eurointegration.com.ua хабар бермоқда.
«Испания бошчилик қиладиган ва иттифоқчиларнинг ҳарбийларидан ташкил топган VJTF бригадаси 2016 йилдан бошлаб ҳар қандай кутилмаган вазиятларга тезкорлик билан муносабат билдиришга тайёр бўлади», - дейилади НАТО баёнотида.
Бригада жорий йил кузида НАТОнинг Trident Juncture-2015 ҳарбий машғулотларида иштирок этади – «совуқ уруш» давридан бери ташкил этилган энг йирик машқлар деб аталаётган мазкур манёврларда 30 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи қатнашади.
Изоҳ (0)