23 июнь куни The Verge портали бир неча ўнлаб милли соатлардан рақамли соат ясаган швециялик дизайнерларнинг лойиҳасига эътибор қаратди, деб ёзади TJournal. A Million Times деб номланган лойиҳа илк бора 2013 йилда тақдим этилган ва ўшандан буён ривожланиб келмоқда.
The Verge’нинг эътиборини антивирус компанияси раҳбари Евгений Касперский эълон қилган видео тортди. Унда Лондоннинг Ham Yard меҳмонхонасидаги рақамли девор соати акс этган бўлиб, ундаги маълумот юзлаб соат милларининг бир вақтда ҳаракатланиши орқали тасвирланади.
Ғоя ривожланишда давом этди ва 2014 йил охирида дизайнерлар ўз соатининг алюминийдан ишланган айлана версиясини тақдим этди. 2015 йил апрелида эса A Million Times’нинг iOS учун мўлжалланган расмий дастури чиқарилди.
Изоҳ (0)