Google компанияси Gmail почта хизматига хат жўнатилишини бекор қилиш функциясини қўшди, дея хабар бермоқда «Vesti.ru». «Жўнатишни бекор қилиш» (Undo Send) тугмаси сўнгги олти йил давомида синовдан ўтказилган.
Янги функция Gmail’нинг фақат веб-интерфейсида амал қилади. Уни ёқиш учун экраннинг юқори ўнг бурчагидаги тишли ғилдиракча тасвирини босинг ва «Созланмалар» (Settings) бандини танланг. Сўнг «Умумий» (General) саҳифасидан «Жўнатишни бекор қилиш» (Undo Send) қисмини топинг ва функцияни ёқиш учун у ерга «галочка» қўйинг.
Жўнатишни бекор қилиш учун вақт оралиғини ўзингиз белгилашингиз мумкин. Ушбу вақт ўтиб бўлгач, мактуб бутунлай жўнатилади ва уни ортга қайтариб бўлмайди.
Изоҳ (0)