Getty Images фотобанки Google интернет-компаниясини қидирув натижаларини чиқаришда ҳийла қўллашда айблади, дея хабар бермоқда Meduza. Бундай шикоятни Getty Images Google ишини кўриб чиқадиган Евроиттифоқ антимонополия комиссиясига йўналтирди.
Фотобанк кўрсатишича, Google қидирув натижаларида расм қидириш бўйича ўз сервисига бирламчиликни берган ҳолда, Getty Images сайтига берилган боғланмаларни атайлаб пастга туширади. Getty Images таъкидлашича, ҳаттоки фотобанкка боғланмалар кўпинча биринчи саҳифада ҳам акс этмайди. Бундай вазият 2013 йил бошидан буён кузатилаётгани айтилади.
Getty Images таъкидлашича, шу билан бир пайтда, Google’нинг расмлар қидириш сервисида ҳуқуқи уларнинг компаниясига тегишли бўлган суратлар кўрсатилади, қидирув компанияси эса улар ҳисобидан қўшимча даромад олади.
Изоҳ (0)