Chevrolet компаниясининг бортида Apple CarPlay тизими ўрнатилган 650 от кучига эга Corvette Z06 спорткарлари конвейердан чиқаётгани акс этган фотосуратлар интернетда тарқалди, деб хабар бермоқда «3Dnews.ru».
Шунингдек, General Motors концерни янгиланган Cruze автомобилларида ҳам ушбу тизимни ўрнатади. Chevrolet’нинг жами 14 та модели 2016 йил давомида CarPlay технологияси билан таъминланади.
Apple’нинг CarPlay тизими 7 ёки 8 дюймли дисплейда ишловчи MyLink ахборот-кўнгилочар мажмуаси ўрнатилган автомобилларда ишлайди. Шунингдек, уларнинг баъзиларида Google’нинг Android Auto тизими ҳам ишлаши айтилган.
Изоҳ (0)