«ПСЖ» ҳужумчиси Эдинсон Каванининг отаси Луис Кавани Уругвайда ҳибсга олинди, деб хабар беради «Uff.uz».
Хабар қилинишича, у маст ҳолатда автомобиль бошқарган ва 19 ёшли мотоциклчини уриб кетган. Жабрланувчи ўша жойнинг ўзида вафот этган.
Айни вақтда Луис Кавани ҳибсда бўлиб турибди. Футболчининг ўзи эса Уругвай терма жамоаси таркибида Америка Кубоги доирасида Чилига қарши 25 июнда бўладиган ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.
Изоҳ (0)