Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи ўзгарди, деб хабар беради ЎФФ расмий твиттери.
Олдинроқ Бахтиёр Ашурматов истеъфога чиқарилганини хабар бергандик.
Унинг ўрнига Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Виктор Жалилов бошқарадиган бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабида ҳам ўзгаришлар бўлди. Миржалол Қосимовнинг ўрнига Самвел Бабаян бош мураббий этиб тайинланди.
Изоҳ (0)