Бизнесмен Алишер Усмоновнинг матбуот хизмати Россия футбол иттифоқи фахрий президенти Вячеслав Колосковнинг сўзларини рад этиб чиқди. РФИ собиқ президенти ФИФА раҳбари Йозеф Блаттер бир неча марта рус олигархлари билан учрашгани ҳақида айтганди, деб хабар беради «Championat.com».
«Бу гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди. Колосков нима учун Усмоновни ‘олигарх’ деб атагани мутлақо тушунарсиз. Усмонов Колосковни Собиқ Иттифоқ спорт қўмитаси хоккей бошқармасида телефонларга жавоб бериб ўтирган оддий футбол амалдори деб ҳисобламайди ва унга ҳурмат билан қарайди ҳамда Колосков нима учун россиялик тадбиркор Усмоновга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган ‘олигарх’ иборасини ишлатганини тушунмаяпти.
Бундан ташқари, Алишер Усмонов, афсуски, ҳеч қачон Блаттер билан учрашмаган ва у билан таниш ҳам эмас», — деб хабар беради тадбиркорнинг матбуот хизмати.
Изоҳ (0)